Фарғона вилоятида совуқ сув нархи ошади
Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши қарорига кўра, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув (канализация) хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Янги тарифлар жорий йилнинг 1 майидан бошлаб кучга киради. Қуйида белгиланган нархлар келтирилган:
Ичимлик суви учун (ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда):
• аҳоли учун — 1 м³ — 3 078 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 м³ — 6 200 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м³ — 6 200 сўм.
Канализация хизматлари учун (ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда):
• аҳоли учун — 1 м³ — 650 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 м³ — 1 550 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м³ — 1 550 сўм.
 
 
							 
 
							 
 
					 
 
					 
                   
                   
                   
                   
                   
                   
                  




