Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика савдо ҳажмини $500 млн қийматга оширишни режалаштирмоқда
Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Кобулга расмий ташрифи доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари юқори сифатли ва рақобатбардош экани, шу боис ўзаро фармацевтика савдоси ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказиш устувор мақсад этиб белгилангани таъкидланди.
Бу мақсадни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
• Афғонистонда GDP (Good Distribution Practice) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш;
• йирик дистрибюторлар билан бевосита ўзаро алоқаларни ўрнатиш.
Томонлар техник ишчи гуруҳини ташкил этиш, ахборот алмашинувини кучайтириш, яқин келажакда икки томонлама ҳамкорлик шартномаларини имзолаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.





