Самарқандда фермер хўжалиги томонидан 4,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий фермер хўжалиги томонидан табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларга риоя этилмагани натижасида 4,6 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.
Яна иккита корхонада ҳам худди шундай қоидабузарликка йўл қўйиб, тегишли равишда 537,7 миллион ва 371,3 миллион сўм зарар кўрган.
Тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.