Тақиқлар ягона ечим эмас: Путин вейплар ҳақида фикр билдирди

Жорий кузда вейпларни бутунлай тақиқлаш ғояси Давлат думасида яна фаол муҳокама қилинмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Ярослав Нилов ва бошқа депутатлар қатъий қонуний чоралар кўриш тарафдори, улар вейпларнинг айниқса ёш авлод соғлиғи учун хавфи тўғрисида қайғуришмоқда.

Давлат думасининг оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Виталий Милонов ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда, бироқ айни дамда вейпларнинг соғлиққа айнан қандай зарар келтириши борасида етарлича тадқиқотлар олиб борилмаётганини эслатиб ўтди.

Президент Путин вейплар билан боғлиқ вазиятга фикр билдириб, зарарли одатларга қарши фаолият комплексли бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Собиқ Иттифоқ даврида шундай формула бор эди: «Қаттиқ ушлаб, қўйиб юбормаслик». Тақиқлаш, сиқувга олиш — доим ҳам тўғри ечим бўла олмайди”, – қайд этди Россия Президенти ҳамда тақиқлар қайсидир ўринларда иш бериши мумкинлиги, аммо чегарадан ўтиб тушса, иш бермай қолишини қўшиб ўтди.

Бундан ташқари, Владимир Владимирович вейплар ва электрон тамаки маҳсулотларига солиқлар аллақачон оширилганини эслатиб ўтди ҳамда асосий фаолият тақиқлар ва чекловларга эмас, «реал ҳолатни тушунтиришга» ва тарғиботга асосланиши лозимлигини айтди.

Путин қаттиқ тақиқлар ноқонуний айланманинг ошишига олиб келишини, контрафакт маҳсулотлар эса, қоидага кўра хавфлироқ бўлиши ва соғлиққа кўпроқ зарар келтириши мумкинлигини эслатиб ўтди.

«Соғлом турмуш тарзи, мунтазам спорт машғулотлари урфга кириши лозим», – қўшиб ўтди у ҳамда зарарли одатларга қарши кураш нафақат тақиқлар, балки маданий ўзгаришларни талаб қилишини қайд этди.

Жаҳон