Филиппинда «Усаги» тўфони содир бўлди

Филиппин шимоли-шарқига «Усаги» тўфони ёпирилди — бу охирги уч ҳафтада кузатилган бешинчи табиий офат. Бу ҳақида Associated Press хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тўфон Филиппин архипелагидаги энг йирик орол ҳисобланувчи Лусонда жойлашган Кагаян провинциясига етиб келган. Тўфон зонасида шамол тезлиги сониясига 49 метрга, унинг марказида эса 66 метр/сонияга етган.

Метеорологлар сув тошқинлари ва кўчкилардан огоҳлантирмоқда. Соҳил бўйидаги ҳудудларга ёпириладиган тўлқинлар баландлиги 3 метрга етиши мумкин.

Аввалроқ ҳукумат 20 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилганди. Прогнозларга кўра, тўфон шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатини давом эттириб, Тайванга қадар етиб боради.

Жаҳон