Истанбулда 60 минг долларни ўзлаштирган ўзбекистонлик фирибгар қўлга олинди
Истанбулда йирик миқдордаги пулни ўзлаштиришда гумон қилинган ўзбекистонлик фирибгар ушланди. Бу ҳақда мамлакат бош консуллиги матбуот хизмати хабар беради.
Аниқланишича, қидирувда бўлган шахс 2022-2023 йиллар давомида, ўзгаларнинг ишончига кириш йўли билан умумий ҳисобда қарийб 60 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўллари билан ўзлаштирган.
Бугун у Ўзбекистонга депортация қилинди, — дейилади хабарда.
Фирибгарнинг қилмишидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консуллик ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.