Олис ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш марказларини ташкил этмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз қарз ажратилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10 июль куни қабул қилинган қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилга ўқитиш хизматларини йўлга қўйиш учун энг кам иш ҳақи (БҲМ)нинг 320 баробаригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

1 августдан БҲМ 412 минг сўм этиб белгилангани инобатга олинса, бу маблағ 131 млн 840 минг сўмни ташкил этади.

Қарорлар