Бугун Тошкентнинг 2 туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Бугун 23 август куни Тошкентнинг икки туманида газ қисман узилади. Бу ҳақда, «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар беради.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, соат 18:00гача қуйидаги ҳудудларда газ ўчирилади:

Мирзо Улуғбек тумани:
«Заковат» ва «Алишеробод» МФЙларидаги 2217 та ерли хонадон ва 9 та кўп қаватли уйлардаги 600 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 15 та.

Чилонзор тумани:
«Бектўпи» МФЙ Заргарлик 1-2-3-4-тор, Бўктўпи 1-тор ва Дийдор кўчаларидаги 232 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та.

Коммунал