Тошкентнинг 2 туманида электр ва газ таъминоти кечгача тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг 2 туманида электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Бугун 9 сентябрь куни мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб бориши сабабли, қуйидаги ҳудудлар электр энергиясиз колади:

Бектемир тумани: «Забардаст» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 18:00 гача;

Юнусобод тумани: «Увайсий», «Юртобод», «Шоштепа» ҳамда «Қадрдон» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 13:00 дан 17:00 гача.

Бундан ташқари, Юнусобод туманининг Тикланиш МФЙ Гулёр кўчасида соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

аҳоли истеъмолчилари сони: тикланиш МФЙ ҳудудидаги 1-2-3-4-5-тор Гулёр ва Тикланиш МФЙ кўчаларидаги ерли хонадонлар сони — 540та;

улгуржи истеъмолчилар сони: тикланиш МФЙ ҳудудидаги 1-2-3-4-5-тор Гулёр ва Тикланиш МФЙ кўчаларидаги — 12та ва 1 та нон ишлаб чиқиш цехи.

Тошкент