Бугун Тошкентнинг қайси туманларида газ ва электр таъминоти ўчирилиши маълум қилинди

Бугун Тошкент шаҳрининг айрим туманларида, газ ҳамда электр таъминоти узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ва «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизматлари ҳабар қилади.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб борилиши сабабли, соат 11:00 дан 17:00 гача Сергели туманининг ушбу манзилларида газ ўчирилади:

Эски жалоир маҳалласида 470 турар-жой,

Зиелилар маҳалласида 235 хусусий уй,

Юқори Дархон маҳалласида 190 хусусий уй, тўртта улгуржи истеъмолчи.

Шунингдек, шаҳарнинг 2 туманида электр энергияси қисман узилади:

Бектемир тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Забардаст» маҳалласи;

Миробод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: «Фитрат» маҳалласи.

Коммунал