Жиззахда новвойхона томонидан қарийб 700 миллиард сўмлик газ ўғирланди
Жиззахда табиий газдан ноқонуний тарзда фойдаланган ерости новвойхона аниқланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот ҳизмати.
Хусусан, Жиззах шаҳрининг «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаро С.С. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўз яшаш хонадонида новвойхона ташкил қилиб, ностандарт ёндиргичларни (горелка) газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 699,2 млн. сўмлик 268,9 минг метр куб табиий газни ўғирлаган, — дейилади хабарда.
Натижада, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.