Тошкентда «Газел» дарахтга урилиши оқибатида икки киши жароҳатланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Газел» ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса туманнинг Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлида 10 апрель куни соат 14:30 ларда содир бўлди. Oқибатида транспорт воситаси техник шикастланган ва 2 нафар йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.