Ғазо ёрдам гуруҳи фаолиятини вақтинча тўхтатди

АҚШ қўллаб-қувватлаган Ғазо ёрдам гуруҳи (GHF) 4 июнь куни ёрдам тарқатишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Гуруҳ Исроил ҳарбийларидан ёрдам тарқатиш жойлари атрофида фуқаролар хавфсизлигини яхшилашни сўрамоқда.

Қайд қилинишича, сўнгги кунларда Ғазода ёрдам олмоқчи бўлган одамлар орасида хавфсизлик муаммолари юзага келмоқда.

Шунингдек, душанба куни Исроил ҳарбийлари GHF ёрдам тарқатиш жойи яқинида хавф сифатида кўрилган гуруҳга ўқ узгани натижасида камида 27 киши ҳалок бўлиб, юзлаб одамлар жароҳатланган.

Бугун эрта тонгда эса Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис шаҳрида жойлашган бошпана мактабида камида 18 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун урушни тўхтатиш ва Ғазога инсонпарварлик ёрдамини эркин етказиш бўйича резолюция лойиҳасини овозга қўяди.

Ушбу резолюция барча томонлардан дарҳол ва шартсиз тўхтатишни талаб қилади ва гаровдагиларни озод этишни кўзлайди.

 

Жаҳон