Роғун ГEСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

12 ноябрь куни Тожикистондаги Роғун гидроэлектрстанциянинг қурилиш майдончасида фавқулодда ҳодиса рўй бериши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, яна бир киши тан жароҳати олган. Бу ҳақида «Азия-Плюс» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг барчаси Роғун электр станцияси обекти ҳудудида ишлаган «Хокруд» компаниясининг 39, 40 ва 51 ёшлардаги ходимлари бўлган. Айни вақтда ҳодиса сабаблари маълум қилинмади.

Департаментнинг хабар беришича, воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол воқеани ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Айни пайтда авария билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилмоқда. Хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фожианинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш ишларини давом эттиради.

Биз ҳодиса юзасидан расмий хат олдик, шундан сўнг ишчи гуруҳ ташкил этилди, улар ҳозирда вазиятни ўрганмоқда, воқеа тафсилотлари тергов якунланганидан кейин эълон қилинади, — дейилади департамент ахборотида.

Жаҳон