3 нафар Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд модда сотгани учун 9 йилга қамалди
Россияда гиёҳванд моддаларни сотишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди. Бу ҳақида «Аргументы и факты» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг сентябрь ойида судланувчилар ва номаълум шахс Куйбышева ҳудудида 17.31 грамм наркотик моддани сотмоқчи бўлишган.
Фуқаролар жиноят аниқланган куннинг эртасида қўлга олинган. Улардан дастлаб 18 ўрамда героин топилган бўлса, кейинчалик 28 ўрамда гиёҳванд моддалар омбори аниқланган.
Шунингдек, судланувчилардан тинтув пайтида шахсий телефонлар ҳам олиб қўйилди, — дейилади прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон фуқаролари Россия Жиноят кодексининг тегишли моддаларида айбдор деб топилди. Жиноятчилар жазони 9 йил давомида интизом калонияларида ўташади.