Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган «закладчик» қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Ф. исмли шахс манзиллар орқали гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб юргани аниқланди ва Мунис кўчасида автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Машинадан 17 дона марихуана моддасига ўхшаш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. 

Шундан сўнг телефонидаги манзиллар орқали унинг ерга эккан гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг Яшнобод туманидаги яшаш манзили кўздан кечирилди. Хонадондан алоҳида граммларга ажратилиб, пакетларга солинган, қора елим ўрамаларга ўралган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди. 

Ушбу гиёҳвандлик воситаларининг баҳоси 100 млн сўмни ташкил қилади.

Тошкент