Грузияда норозилик намойишлари авж олди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида парламент биноси ёнида намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар авж олди. Бу ҳақида воқеа жойидан туриб, «ТАСС» мухбири хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, намойишчилар орасида мамлакат президенти Саломе Зурабишвили ҳам бор. У ҳукуматда такрор парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда.

Полиция парламентга кирмоқчи бўлган намойишчиларни сиқиб чиқарган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қалампир газидан фойдаланишга мажбур бўлган. Намойишчиларнинг айримлари ҳибсга олинган. Грузия президенти намойишчиларга қўшилган. У ҳокимиятни такрорий парламент сайловларини ўтказишга чақирган.

Маълумот ўрнида, Тбилисидаги спонтан митинг Бош вазир Ираклий Кобахидзе пайшанба куни ҳукмрон «Грузия орзуси-Демократик Грузия» партияси 2028 йил охиригача Европа Иттифоқига кириш музокаралари масаласини кун тартибига киритмасликка ва барча буджет грантларидан воз кечишга қарор қилганини айтганидан кейин бошланди.

Жаҳон