Жиззахда эркак ҳамширага бир неча марта пичоқ урди — видео

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда эркакнинг ҳамширани пичоқлагани акс этган видео тарқалиб кетган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот ҳизмати расмий маълумот берди.

Ҳабарларга кўра, воқеа 8 сентябрь куни тахминан соат 21:40 да содир бўлган. Зарбдор тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Б.Б., «Нуробод» маҳалласида яшовчи, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаётган ва ҳозирда бирга яшамайдиган турмуш ўртоғи бўлмиш  Б.Д.га пичоқ билан бир неча марта жароҳат етказган.

Ҳозирда жабрланувчи ҳамшира шифохона етказилган.

Ўз навбатида айбланувчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.

Жиззах