Ўзбекистонда ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келган уй эгаларига бошқа уй-жой берилади
Ўзбекистонда термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойлар яшаш учун яроқсиз деб топилса аҳоли бошқа уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақда 11 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори кўзда тутилган.
Қарор билан термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Маъмурий регламентга мувофиқ ушбу давлат хизмати 2025 йил 1 январдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЙИДХП) орқали кўрсатилиши белгиланган