Тошкент ҳавосининг ифлосланиш сабаблари аниқланди

Тошкент шаҳрида бир неча ойдан буён ҳавонинг кескин даражада ифлосланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг сабаблари ва оқибатларини Экология вазирлиги батафсил ўрганиб чиқди.

Хусусан, 29 сентябрь куни IQAir маълумот базаси эълон қилган «Дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари» рейтингида Тошкент шаҳри 2-ўринни эгаллади.

Шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда, — дейди Экология вазирлиги ахборот хизмати.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 мингггача транспорт воситаси кириб келади.

Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021 йилда 212,4 минг тонна, 2022 йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.

Тошкент