Самарқанддаги стадионда ҳайдовчи машинасини одамлар устига ҳайдади

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги мактаб стадионида Nexia ҳайдовчиси машинасини одамлар устига ҳайдади, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Мазкур ҳодисани содир этган ҳайдовчи топилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Футболда жамоамиз ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилгандим. Бу ишдан пушаймонман, — деди ҳайдовчи.

Вақт ўтиб ҳолат тавсирланган видео ЙҲХБ ва ЙҲХХ томонидан ўчириб юборилди.

Самарқанд