Тошкентда ҳайдовчилар йўлнинг қатнов қисмида жанжал уюштирди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изох берди.

Жорий йилнинг 6 январь куни, тахминан соат 19:00 ларда, Nexia-3 русумли автомашина бошқарувчиси Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан йўл талашади.

Натижада BYD русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, Nexia-3 ҳайдовчиси билан йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузади.

Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Янгиликлар