Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномасини $1000 эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Навоий вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини пора эвазига олиб беришни ваъда қилган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Тезкор тадбирлар доирасида ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Б.Н. фуқаро М.Ж. нинг ишончига кириб, унга вилоят ЙҲХБ да ишловчи танишлари орқали $1000га «Б» категориядаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини ваъда қилган. Гумондор шахс $700 ва 4 млн сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.