Ҳиндистон ва Непалда 100 га яқин киши кучли ёмғир оқибатида ҳалок бўлди
Ҳиндистон ва Непалда кучли ёмғирлар оқибатида тахминан 100 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг Биҳар штатида ҳалок бўлганлар сони 64 кишини ташкил этган. Қўшни Уттар-Прадеш штатида эса 20 дан ортиқ фуқаро вафот этган.
Непалда табиий офат, асосан чақмоқ уриши натижасида, камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Маҳаллий аҳолига ноқулай об-ҳаво шароитлари давом этиши ҳақида огоҳлантириш берилди.