Uzum Market компанияси компенсацияларни тўлашда ўзаро ҳисоб-китоб тизимини жорий қилмоқда

Uzum Market компанияси 2025-йил 8-сентябрдан бошлаб компенсацияларни тўлашда ўзаро ҳисоб-китоб механизмини жорий этишни режалаштирмоқда.

Офертага тегишли қоида (6-банд) киритилади. Компенсация тўлаш вақтида компаниянинг ички маълумотларига кўра сотувчига кўрсатилган хизматлар учун қарзи ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд бўлса, компания ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Бунда компенсация суммаси қарздорлик миқдорига қараб камайтирилиши мумкин. Агар қарздорлик миқдори компенсация суммасидан ошиб кетса, компания компенсацияни қисман тўлаш ёки уни умуман тўламаслик ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ўзаро ҳисоб-китоб компенсация олувчининг қўшимча розилигини талаб қилмасдан амалга оширилиши мумкинлигини назарда тутади.

Ушбу ўзгартириш ҳисоб-китобларнинг янада шаффоф ва самарали тартибини таъминлашга, шунингдек, компания ва сотувчилар ўртасидаги ўзаро мажбуриятларни ўз вақтида ҳал қилишга қаратилган. Батафсил маълумотни ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон