Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларига солиқ тўлаш бўйича билдиришномалар берилди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида солиқ хизмати ходими 2-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, уларга ер ва мулк солиғини тўлаш ҳақида эслатиб ўтди.
Болалар омбудсмани идорасида маълум қилинишича, видеога олинган ҳолат 4 сентябрь куни 14-сонли таълим муассасасида содир бўлган. Мактаб ўқувчиларига ота-оналарига солиқ тўлаш талаби билан билдиришнома берилган.
Мактаб ўқув жараёни иштирокчиси бўлмаган бегона шахсларни таълимга оид тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда дарс жараёнига кириб бориши ва уни бузиши, болаларга қандайдир ноқонуний талаблар билан мурожаат қилиши — мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат, — дейилади хабарда.
Ҳозирда, давлат солиқ қўитаси солиқ инсекторига нисбатан ички текшириш бошланганини маълум қилди. Ҳудудий бўлинмаларнинг барча ходимлари бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.