Тошкентда 2 нафар қоровул ўзларинг автомашинасида кучуклар устига ҳайдашди
Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаролар автомашиналарида кучукларни устига ҳайдаётганликлари акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 5 апрель куни тахминан соат 23.00 ларда Учтепа туманидаги бозорларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган Т.М. ва 1996 йилда туғилган М.Д. лар ўзларининг автомашиналарида кучукларнинг устига ҳайдашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилгани таъкидланди.





