ФВВ «Бешқўрғон» бозоридаги ёнғинда жабрланганлар борлигини рад этди
Кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Бешқўрғон» бозорида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодисада жабрланганлар борлигини рад этди.

Хусусан, Тошкент катта халқа автомобил йўли кўчасида жойлашган дўкондаги ёнғин тўғрисида хабар соат 15:56 да келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 18:18 да ўчирилган.
Айрим ижтимоий тармоқларда «Бешқўрғон» савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда жароҳат олганлар бор мазмунда хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуни маълум қиладики ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган, — дейилади хабарда.
ФВВ мамлакатдаги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслимасликни сўради.





