Тошкентда уй-жой ижара нархлари ошмоқда
2024 йилнинг cентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди. Бу ҳақида ташкилотнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, cентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан 2,8%, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4% ошди.
Хусусан, 2024 йилнинг сентябрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи август ойидагига нисбатан 2,4%, 2 хонали уйлар учун 3,4%, 3 хонали уйлар учун 3,2%, 4 хонали уйлар учун эса 2,1% ошди.
Уйларнинг ижара нархлари туманлар кесимида:
Сергелида (1 хонали — $291, 2 хонали – $363, 3 хонали – $403, 4 хонали — $463);
Олмазор (1 хонали – $306, 2 хонали – $362, 3 хонали – $426, 4 хонали – $503);
Миробод (1 хонали – $358, 2 хонали – $445, 3 хонали – $548, 4 хонали – $721);
Яккасарой (1 хонали – $343, 2 хонали – $460, 3 хонали – $611, 4 хонали – $631).