Ўзбекистонда 2 нафар болали уй хўжаликлари энг кўп улушни ташкил қилади
Ўзбекистонда 2 нафар боласи бор оилалар сони кўплиги маълум бўлди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда икки болали уй хўжаликлари 24.5% ни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу рақамлар 2022 йил — 26.3% ни, 2023 йил — 26.7% ни кўрсатган эди.