Бўстонлиқ туманида 2 гектар майдонда қуруқ ўтлар ёнгани маълум қилинди
Бўстонлиқ туманида тоғли ҳудудда 2 гектар майдонда қуруқ ўтлар ёнди, ёнғин ўчириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 июль куни соат 11:16 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» маҳалласидаги тоғли ҳудудда тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнаётгани ҳақида хабар берилган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари ва тегишли ташкилотлар ходимлари соат 11:30 да етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Ҳодисани бартараф этиш учун зарур куч ва воситалар жалб этилгани билдирилди.