Фарғонада маст ҳолдаги Damas ҳайдовчиси икки пиёдани ҳалок қилди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида икки нафар пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берди.

Ҳодиса «Яккатут» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 34 ёшли Damas ҳайдовчиси маст ҳолатда ўзининг олдида кетаётган 71 ёшли велосипедчини уриб юборган.

Шундан сўнг машина қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, йўл четида турган она ва унинг беш ёшли қизини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида велосипедчи воқеа жойида, беш ёшли қизалоқ касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон