Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Лондонда Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Экспорт ва халқаро савдо бўйича малака институти бош директори Марко Форжионе билан учрашди. Бу ҳақида «Дунё» хабар бермоқда.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг илмий ва амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди .

Тадбир якунида эса Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институти ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, экспорт жараёнларини соддалаштириш учун тренингларни ташкил этиш ҳақида келишилди, дейилади хабарда.

Экспорт ва халқаро савдо бўйича малака институтининг асосий фаолияти савдо ва экспорт соҳасида тадқиқотлар олиб бориш хисобланади.

Жаҳон