Қашқадарёда электр тармоғига рухсатсиз уланган дўкон аниқланди
Қашқадарёда савдо дўкони электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 181,7 млн сўмлик зарар етказди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Қайд қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Касби туманида жойлашган «М. С. С.» якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдалангани аниқланган
Текширувлар давомида «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу савдо дўкони электр тармоғига рухсатсиз уланиб, электр таъминоти корхонасига 181,7 млн сўмлик зарар етказган ҳисобланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.