Ўзбекистонда ипотека субсидияларини олиш учун аризалар қабули бошланади
Субсидия олиш учун ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаш талаб этилади

Ўзбекистонда 27 июль соат 15:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун аризалар қабули бошланади, хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.
Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромад миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.
Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар:
• давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;
• myGov мобил иловаси;
• my.gov.uz порталида, орқали ариза топшириш мумкин.





