Тошкентда $55 минг эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Гумонланувчилар 25 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Жанубий Кореяда ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х. ва Н.А. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни 55 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишлари ва у ерда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, келишилган пулдан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон