Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига пора олган шахс ушланди

Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Давлат хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштиришини айтиб, 1,5 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган.

Айни пайтда гумонланувчи қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳам ўз навбатида нима учун бундай йўлни танлаганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.

Ўзбекистон