Тошкентда «Италия – C5 + Озарбайжон» бизнес-форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

Тошкентда ўтказилаётган «Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон» бизнес-форуми доирасида нуфузли меҳмонлар иштирокида муҳим чиқишлар бўлиб ўтди.

Форумда, Италия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистондан ташриф буюрган меҳмонлар нутқ сўзлаб, ўз фикр-мулоҳазалари билан билан ўртоқлашдилар.

Жумладан, маърузачилар ўз чиқишларида қишлоқ хўжалигида инновацияларни кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашувчан ечимларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан бири эканини билдиришдилар.

Иштирокчилар минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини кенгайтириш орқали барқарор агроэкотизимларни шакллантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, «Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон» бизнес-форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди. Унга кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги ва агроозиқ-овқат соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим келишувларга эришдилар.

 

Ўзбекистон