Италия ўзбекистонликлар учун 1,5 мингта иш ўрни ажратди

Италия 2026 йилдан ўзбекистонлик мутахассислар учун 1,5 мингта иш ўрни ажратди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Иш ўрни квоталари муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ажратилади.

Юқоридаги мавзу хусусида Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Пергабриэле Пападиа де Боттини ўртасида бўлиб ўтган учрашувда гаплашилган.

Қайд қилинишича, мулоқот давомида 29 май куни имзоланган Миграция ва мобиллик тўғрисидаги Англашув меморандумини амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилган. Элчи Пападиа де Боттини мазкур меморандумни «тарихий ҳужжат» эканини айтиб, уни тез фаоллаштириш тарафдори эканини таъкидлаган.

Шунингдек, учрашувда Италиядаги ўзбекистонлик фуқаролар сони ва уларнинг ҳуқуқий мақоми, меҳнат мигрантларига талаб юқори бўлган соҳалар ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Сиёсат