Ўзбекистон чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди
Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси хабар берди.
S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва терма ҳисобига иккинчи медални олиб келди.
Эркаклар ўртасида 100 метр масофага чалқанча сузиш (S13 тоифаси):
• олтин — Егор Болотов (Ўзбекистон) — 58.97;
• кумуш — Томас ван Ваанрой (Нидерландия) — 59.35;
• бронза — Олексей Вирченко (Украина) — 59.45.
Шунингдек қўмита, бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш финалида яна бир спортчи Мубинабону Халилова (S13) еттинчи бўлганини хабар қилди. Олдинда Сардор Бахтиёров (S7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутиб турибди.