Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабини бажармаганлик учун жарима миқдори оширилди

Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра:

— Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун 5 бараваридан 12 бараваригача (2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 944 минг сўмгача) жарима солинади. Илгари энг кам жарима миқдори 1 БРВ (412 минг сўм) эди;

— худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида содир этганлик учун – 12 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима (4 млн 944 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш. Илгари максимал жарима миқдори 15 БРВ (6 млн 180 минг сўм) эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Олий Мажлис Сенати тегишли қонунни маъқуллаган эди.

Қарорлар