Тошкентда қидирувда бўлган Captiva жарима майдончасига қўйилди

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 129 марта бузган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Мирзо Улуғбек туманида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган Captiva автомобили текширилганда, у 123 марта қидирувга берилгани аниқланди.

ЙҲХББ хабарига кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси жами 129 марта турли хил йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва 54 млн сўмдан ортиқ жарималарни ўз вақтида тўламаган.

Мазкур автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди, ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

 

Тошкент