Ўзбекистонда бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди
Ўзбекистонда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра, сайлов комиссияси ёки референдум комиссияси аъзоси фуқарога бир неча марта сайлов бюллетенини берганлиги учун жавобгарлик белгиланди.
Маълум қилинишича, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар «оилавий» овоз бериш ҳолатларининг олдини олиш ва ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқларини мустаҳкамлашга ҳизмат қилади.
Ҳужжатга кўра, сайлов комиссияси ёки референдум комиссияси аъзоси фуқарога бир неча марта сайлов бюллетенини берганлиги ёки бошқа шахслар номидан овоз берганлиги учун жавобгарлик белгиланди. Ушбу қоидабузарлик учун мансабдор шахсларга жарима 5 дан 10 БРВ гача бўлиши белгиланди.
Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки куний ҳисобони тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди, — дейилади хабарда.
Қабул қилинган қарорга биноан, ушбу қоидабузарлик 1 БРВ (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.