Навоий вилоятида ҳовлисида 1145 туп гиёҳванд ўсимлигини етиштирган фуқаро ушланди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан гиёҳванд ўсимлиги плантацияси аниқлади. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
«Қора дори-2024» дастури доирасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилиб, 50 ёшли фуқаро томорқа ерида 1145 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг «Тақиқланган экинларни етиштириш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятчи уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.