Фарғонада савдо дўконида безорилик содир этган 2 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Савдо дўконида содир қилинган безорилик ҳолати юзасидан икки нафар шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳабар беради.

Аниқланишича, жорий йилнинг 18 август куни фуқаролар Ш.Р. ҳамда М.П.лар биргаликда, маст ҳолда С.Темур кўчасида жойлашган «Озиқ-овқат» дўконига кириб, сотувчини ҳақоратлай бошлаган.

Шундан сўнг, дўконга харидор сифатида кирган фуқаролар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмасликни сўрган.

Воқеа жойида жанжал келиб чиқиб, маст ҳолда бўлган Ш.Р. ва М.П. лар, тинчликни сақлашни сўраган фуқароларга қол кўтариб, турли тан жароҳатлари етказган.

Бундан ташқари қоида бузарлар ўзларининг тартисизликларини даом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларига жиддий зарар етказишган.

Натижада, ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қолга олинган.

Ҳозирда тегишли органлар томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон