Жиззахда 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

Жиззах вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Жиззах