Жиззахда 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тадбиркор кўп миқдордаги табиий газни талон-торож қилгани аниқланди, деб хабар берди «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати.
«Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, «Ғаллаоролтумангаз» ГТБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида назорат тадбири ўтказилди ва «Ғ. К. Ф.» МЧЖга қарашли корхонада табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Натижала истеъмолчи давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтган электрон газ ҳисоблаш ускунаси орқали табиий газдан фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 146 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди