Жиззахга яна 22 та замонавий автобус олиб келинди
Жиззах шаҳри учун 22 дона замонавий автобуслар олиб келинди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу автобуслар Жиззах шаҳар ичи йўналишларига брутто-шартнома асосида бириктирилади.
Апрель ойида Жиззах шаҳри учун 8 та замонавий автобус олиб келинган эди. Шу билан бирга, март ойида 30 дона Zhong Tong русумли автобуслар олиб келинган.
2025 йил якунига қадар Жиззах вилоятига яна 30 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.