Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М. ҳамда собиқ ходими С.О.лар фуқаро Н.А.га Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Кадастрлар палатасида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтган.
Улар бунинг эвазига жами 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.