Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

Навоий вилоятига Хитойда ишлаб чиқарилган 42 та замонавий Ютонг автобуси етказиб берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматини йўлга қўйиш мақсадида вилоятда босқичма-босқич автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Биринчи босқичда 2024 йил апрель ойида 18 та автобус қатновга чиқарилган бўлса, иккинчи босқич доирасида олиб келинган 42 та автобус Кармана тумани ва Навоий шаҳри бўйлаб хизмат кўрсатади.

Маълумот учун, сўнгги ойларда бир қатор вилоятларга ҳам замонавий автобуслар етказиб берилди. Жумладан, май ойида Бухорога 24 та, Урганчга 30 та, Наманганга 30 та ва Ангренга 15 та автобус олиб келинган.

Хитой компаниялари эса Қорақалпоғистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда иштирок этишни режалаштирмоқда.

Навоий